Аналгезия [юн. analgesia – ҳиссизлик] – 1) мутлақо оғриқ сезмаслик. Периферик нервлар, орқа ёки бош миянинг баъзи касалликларида кузатилади. Туйғу, ҳарорат каби сезгиларнинг бузилиши билан бирга рўй беради;
2) оғриқсизлантириш – фармакологик воситалар ва бошқа(лар) таъсиротлар орқали вужудга келтирилган оғриқсизланиш. Бунда сезишнинг бошқа хиллари зарарланмайди.
[addtoany]