Анамнез

Анамнез [юн. anamnesis – хотира] – беморнинг ўзидан ёки уни биладиган кишилардан шу беморнинг ҳаёт шароити ва касаллик тарихи ҳақида сўраб тўпланадиган маълумотлар. Анамнез тўғри ташхис қўйишда энг муҳим текширув усулларидан бири. Анамнезга беморнинг шикояти, касалликнинг бошланиши ва кейинги кечиш даври, илгари қандай касалликлар билан оғрганлиги, оилавий шароити, зарарли одатлари (чекиш, спиртли ичимликлар ичиш), турмуш, меҳнат тарзи, авлодларнинг соғ ёки носоғлиги ва ҳ. к. киради. Маълумотларнинг янглиш берилиши касалликка ташхис қўйишни мушкулаштиради ва нотўғри даволашга сабаб бўлади.

[addtoany]