Андрогенлар – эркаклар жинсий бези гармонлари (тестостерон, андростерон ва андростенолон); мояк тўқимасида синтезландиган эркаклар гармонлари туркумини ва бир қатор камроқ фаолиятга эга буйрак усти бези пўст қавати маҳсулотларини ўз ичига олади. Бу туркумга кирадиган 30 дан ортиқ табиий бирикмалар кашф этилган. Андрогенлар сперма, қон ва сийдикда бўлади, эркаклар иккиламчи жинсий белгиларининг ривожланишини таъминлайди. Жинсга хос таъсирдан ташқари, андрогенлар организм метаболизмига анаболик наф кўрсатади, оқсиллар синтезини кучайтиради, организмда азот ушланишини оширади. Тиббиётда жинсий фаолият бузилганда ва климактерия даврида қўлланилади.
[addtoany]