Аневризма

Аневризма [юн. aneurysma – кенгайиш] – томир деворининг чўзилиши ва бўртиб чиқиши натижасида қон томир ёки юрак бўшлиғининг чегараланган кенгайиши. Миокард инфакти, атеросклероз, захм ва бошқа(лар) касалликлар, шунингдек, шикастланиш (травматик аневризма) сабаб бўлади. Ҳақиқий ва сохта А. кузатилади. Ҳақиқий А. артерия деворининг шикастламай кенгайишидан, сохта А. эса томир шикастланганда девори ёрилиб, атрофдаги тўқималарга қон қуйилишидан вужудга келади. Томир деворининг туғма нуқсонлари ҳам касалликкага олиб келиши мумкин. Артериал, веноз ва атериовеноз (артерия ва вена томирлари тешгининг бир-бирига тугатиб қолиши) А. фарқ қилинади. Унинг дуксимон ва қопчиқсимон шаклдаги кўп учрайди. Белгилари А. нинг ўрни, ҳажми ва бошқа(лар) омилларга боғлик. Кўпинча, касаллик белгилари яққол кўринмайди (симптомсиз кечади). Аневризма зарарланган томир озиқлантирадган тўқималарнинг қон билан таъминланиши бузилишига сабаб бўлади, у катталашиб кетганда яқин жойлашган аъзо ва тўқималарни эзиб қўйиши мумкин. Аневризма юракка яқин жойлашган бўлса, юрак фаолияти бузилади. Баъзан унинг ёрилиши ва қон кетиши кузатилади. Аневризма, одатда, жарроҳлик усули билан даволанади.

[addtoany]