Ангиография [ангио… ва …графия] – қон ва лимфа томирларига контраст (соя тўйдирадиган ва организм учун безарар) модда юбориб, рентгенологик усул билан улар суратини олиш. Ангиография қон ва лимфа томирлари касалликларини, шунингдек, баъзи аъзолар (мия, юрак, ўпка ва бўлаги касалликларни қон томирларидаги ўзгаришларга қараб аниқлашда қўлланилади. Ангиографиянинг ангиокардиография, ангиопульмоногрфия, аортография, вазография, лимфография ва бошқа(лар) турлари мавжуд.
[addtoany]