Knowledge Base

Анкилостомидоз

Анкилостомидоз – одам ичагида паразитлик қиладиган юмалоқ чувалчанглар — акилостомидлар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Иссиқ иқлим касалликларидан. Анкилостомидоз белгилари касаллик юққанидан 2-3 ой кейин намоён бўлади. Асосан, меъда-ичак фаолияти бузилиб, дармонсизлик, меҳнатга лаёқатсизлик, баъзан оғир шаклдаги камқонлик, бош айланиши, бош оғриғи, болаларда жисмоний ва ақлий жиҳатдан ўсишнинг орқада қолиши ва бошқа(лар) кузатилади. Бемор касалхонада даволанади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan