Анкилоз [юн. ankilos – букилган] – бўғимнинг букилмайдиган ва ёзилмайдиган бўлиб, кимирламай котиб қолиши. Бунга суяклар бўғим юзасининг жароҳатланиши ва парчаланиб синиши, бўғим ҳосил қиладиган тоғай юзасининг яллиғланиши ёки шикастланганда бўғимни узоқ вақт қимирлатмай қўйиб даволаш, жарроҳлик усули билан бўғимни қотириб қўйиш сабаб бўлади. Бўғимдан ташқари, бўғим ичи, суякли, чандиқли (фиброзли) анкилоз фарқ қилинади.
[addtoany]