Анорексия

Анорексия [юн. ап – инкор қўшимчаси ва orexis – иштаҳа] – иштаҳанинг йўқолиши, иштаҳадан қолиш. Бош миядаги овқат марказининг тормозланишидан келиб чиқади. Турли ҳаяжонларда бош миянинг ҳаддан ташқари қўзғалиши, руҳий ҳамда эндокрин хасталиклар (масалан, Симмондс касаллиги), юқумли касалликлар, интоксикациячар, моддалар алмашинувининг бузилиши, ҳазм аъзоларининг касалликлари (ўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўрайиши, меъда раки, санчиклар ва бошқа(лар)), овқатни мунтазам бир вақтда емаслик, унинг кўнгилга уриши, шунингдек, овқат вақтидаги нохуш вазият бош миядаги овқат марказининг томозланишига сабаб бўлади. Анорексия бирор касаллик белгиси (симптоматик анорексия) ёки асосий касаллик (anorexia nervosa) бўлиши мумкин. Анорексия узоқ давом этганда организмни қувватдан кетказиб, турли касалликларга мойил қилиб қўяди.

[addtoany]