Антагонистлар – 1) анатомия ва физиологияда қарама-қарши ҳаракатлнувчи мушаклар, масалан, оёқ-қўллардаги ёзувчи ва букувчи мушаклар, шунингдек, юқори ва пастки жағдаги тишлар; нерв жуфтлари – улар қўзгалганда аъзога қарама-қарши таъсир кўрсатади (масалан, адашган нерв таъсирланганда юрак ритми ҳамда мушакларининг қисқариши сустлашади ва ҳ. к., симпатик нерв таъсирланганда эса бунинг акси кузатилади); 2) микробиология да баъзи Микроорганизмлар (замбуруғ, бактерия, ачитқи)нинг ҳаёти ва ривожланишини сусайтирувчи Микроорганизмлар.
[addtoany]