Антагонизм [лот. antagonisma – баҳс, кураш] – бир-бирига қарама-қарши кучлар, ғояларнинг кескин курашини ифодалайдиган зиддият. Антагонизм тушунчаси биология, тиббиёт, мат., физика ва бошқа(лар) фанларда ҳам қўлланилади. Масалан, микроблар ва дорилар антагонизми, ҳаракат ва қарши ҳаракат, мусбат ва манфий электр заряди ва бошқа(лар) антагонизм табиат ва жамият ҳодисаларида ўзига хос шакл ва мазмунга эга.
[addtoany]