Антигенлар

Антигенлар – маълум шароитда иммун жавоб бериш ва махсус антителолар ишлаб чикарилиши, ёт ҳужайраларни емириб лимфоцитлар ҳосил бўлиши, иммунологик ҳолат ёки толерантлик шаклланишига сабаб бўладиган турли моддалар. Антигенларнинг энг муҳим хусусияти антигенлик ва ўзига хосликдир. Хусусиятига кўра антигенларнинг тўла ва қисман, шунингдек, эрийдиган (оқсиллар ёки улар комплексларининг бошқа моддалар билан сувдаги эритмаси), корпускуляр (бактериялар, ҳайвон ҳужайралари), кучли ва кучсиз, табиий ва сунъий ҳамда гетеро-, изо-, аутоантигенлар фарқ қилинади. Антигенларни ўрганиш (айниқса, тўқималар мутаносилигини) аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш, инфекцион жараёнларнинг ривожланиши, шунингдек, ўсмаларни аниқлаш ва даволашда жуда муҳим аҳамиятга эга.

[addtoany]