Антикоагулянтлар

Антикоагулянтлар [анти… ва лот. coagulatio – ивитмоқ] – қон ивишини сусайтирувчи дорилар, улар қон ивишининг кучайиши билан боғлик касаллик ҳолатлари (тромбозлар, тромбоэмболиялар, тромбофлебитлар)нинг олдини олиш ва даволаш мақсадида ишлатилади. Антикоагулянтларнинг 2 хили фарқ қилинади. Бевосита таъсир этувчи антикоагулянтлар (гепарин ва гепариноидлар) организмда ҳам, организмдан ташқарида ҳам қон ивишига тўсқинлик қилади, венага юборилганда дарров таъсир кўрсатади. Билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар (дикмарин, неодикумарин, шунингдек, фенилин, омефин ва бошқа(лар)) фақат организмда қон ивишига тўсқинлик қилади. Булар ичилади, эритмалари тўғри ичакка ва венага юборилади.

[addtoany]