Антимиотик моддалар

Антимиотик моддалар – кўз қорчиғини кенгайтирадиган дорилар; улар кўз рангдор пардасининг айланма силлиқ мушакларини бўшаштиради (парасимпатик нерв импульсини тўхтатиш ҳисобига). Ан. м. га холиноблокаторлар – атропин сульфат, платфиллин гидротартрат ва бошқа(лар) киради.