Антиперистальтика

Антиперистальтика [онгли… ва юн. peristaltikos – ичакдаги суюкдикни сурадган куч] – қизилўнгач, меъда ва ичакларнинг пастдан қисқариши. Одатда, овқат моддалари, суюқлик оғиз бўшлиғидан ҳалқум, кизилўнганинг юқоридан пастга қараб бўғимма-бўғим қисқариши туфайли меъдага, сўнгра ичакка йўналади. Бунда ҳазм аъзолари деворидаги ҳалқасимон силлиқ мушаклар юқоридан пастга қараб навбат билан кисқарса, узунасига жойлашган мушаклар эса қисқариб ичак бўшлиғини кенгайтириб, чайкалтиради. Сифатсиз овқат истеъмол қилинганда ҳалқасимон мушаклар, аксинча, пастдан юқорига – оғиз бўшлигига қараб қисқаради. Узунасига жойлашган мушаклар эса бўшашади. Натижада ичакдаги овқат юқорига – оғиз бўшлиғи томон йўналиб, қусиш жараёни вужудга келади.