Антисептик воситалар

Антисептик воситалар [онгни… ва юн. septikos – чириш] – тери, тана бўшлиқлари, жароҳат юзаси ва бошқа(лар) жойлардаги касаллик қўзғатувчи микробларга нисбатан кушандлик хусусиятига эга моддалар. Улар одамга унчалик таъсир қилмайди, асосан, дезинфециялаш, тери ва шиллиқ пардаларга суртиш, жароҳатлар ва тана бўшлиқларини чайиш учун ишлатилади. Антисептик воситаларга галогенли (хлор, йод ва бошқа(лар)) бирикмалар, хлорамин, пантоцид, Люгол эритмаси; йоднинг спиртдаги эритмаси, йодоформ ва бошқа(лар) оксидловчилар (калий перманганат, водород пероксид), симоб (сулема, симобли суртмлар) ва кумуш (ляпис, протаргол ва бошқа(лар)) бирикмалари, спиртлар, феноллар (карбол кислота ва бошқа(лар)), баъзи бўёқлар (риванол, метилен кўки, бриллиант яшили ва бошқа(лар)) киради.

Загрузка...