Антителолар

Антителолар – иммунитет ҳосил қиладиган моддалар. Антителолар тери остига ёки томирга оқсил табиатли модда (антиген) киритилганда, унга қарши ҳосил бўлади. Антителолар, асосан, қон зардобда тўпланади. Бундай қон зардобига касаллик қўзғатувчи микроб токсинидан аралаштирилса, А. токсинни нейтраллайди (антитоксинли зардоб). Антителолар бор қон зардобига микробнинг ўзи аралаштирилса, зардобдаги А. микробни бир-бирига ёпиштириб, ғуж қилади (агглютинация), баъзан эритиб юборади (лизис), айрим ҳолларда антигенни чўктиради (преципитация). Атителоли қон зардоблари, хусусан, гамма-глбулинлар дифтерия, қизамиқ, қоқшол, газли гангрена, грипп ва бошқа(лар) касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш мақсадида кенг қўлланилади, суд тиббиётида хам ишлатилади.

[addtoany]