Антитиреоид моддалар

Антитиреоид моддалар (тиреостатик препаратлар) – қалқонсимон без фаолиятини сусайтирадиган дорилар; асосан, шу без фаолияти кучайганда тавсия этилади. Ан. м. йодли бирикмаларнинг оксидланишини ва тиреоид гормонлар молекуласига йод кўшилишини бошқарувчи фермент тизимлари фаолиятини сусайтириб, қалқонсимон безда гормонлар биосинтезини тўхтатиб қўяди (блокада) ва бу безни катталаштиради. Синтетик йўл билан олинган жуда кўп дорилар, асосан, тиоурацил, тимочевина ҳосилалари, парааминосалицилат кислота, сульфаниламид, тиоцианатлар ва бошқа(лар)

Ан. м. га киради. Баъзи ўсимликлар, масалан, карам, шолғом ва бошқа(лар)да ҳам антитиреоид таъсир кўрсатадиган бирикмалар кам миқдорда учрайди. Синтетик Ан. м. тиреотоксикозни даволашда кенг қўлланилади.

Загрузка...