Антитоксинлар

Антитоксинлар [анти… ва юн. toxikon – заҳар] – 1) юқумли касаллик даврида бемор организмида ҳосил бўладиган иммун моддалар. Антитоксинлар патоген микроблар заҳарини зарарсизлатиради. Антитоксинлар ҳайвонлар организмида сунъий йўл билан ҳосил қилинади, бунинг учун аввал микроб заҳаридан анатоксин тайёрлаб, кейин у, масалан, от териси остига бир неча марта юборилади. Натижада от организмида антитоксинлар ҳосил бўлади. Бундай отнинг қон зардоби дифтерия, ботулизм, қоқшол ва бошқа(лар) касалликларни даволашда ишлатилади; 2) ўсимликлар ҳосил қиладиган ва фитопатоген Микроорганизмлар ажратадиган заҳарли моддалар таъсирини сусайтириш ва нейтраллаш қобилиятига эга кимёвий моддалар.

Загрузка...