Антивитаминлар

Антивитаминлар [анти… лот. витаминлар] – тирик ҳужайранинг витаминлардан фойдаланишига тўсқинлик қиладиган моддалар. Улар витаминларни парчалаб, нофаол шаклга айлантиради; кимёвий тузилишига кўра витаминларга яқин бўлса-да, қарама-қарши биологик таъсирга эга. Масалан, глюкоаскобин кислота аскорбин кислота (С витамин) нинг антивитаминидир.

Загрузка...