Антропометрия

Антропометрия [антропо… ва юн. metreo – ўлчайман] – антропологиятт текшириш усулларидан бири. У одам организми аъзоларининг ҳамма белгилари (узунлиги, эни, қалинлиги, шакли, ранги ва ҳ. к.) ўзгариб туришини миқдорий томондан тавсифлаб беради. Олинган маълумотлар организмнинг айрим бўлаклари (бош, бўйин, кўкрак қафаси, қорин ва чаноқ қисмлари, қўл ва оёқлар)га таккосланиб, ўсиши ёки ўзгариши кузатиб борилади. Узунлик, кенглик ва бурчак белгилари антропометрия асбоблари (учи дўмбоқ циркуль, сирғанувчи циркуль, коорднатали циркуль, одам бўйини ўлчовчи антрпометр, бурчакни ўлчовчи гониометр ва жағни ўлчовчи мандибулометр ва ҳ. к.) ёрдамида ўлчанади. Тана, айниқса, бош, юз, бурун, лабнинг ўлчаш мумкин бўлмайдиган белгилари – ранг ва шакллари махсус ишлаб чиқилган шкала ва эталонларга қараб аниқланади. Антропометрия маълумотларидан криминалистикада жиноятчиларни тасифлаш ва аниқлашда ҳам фойдаланилади.

Загрузка...