Анурия

Анурия [юн. эп – инкор қўшимчаси ва игоп – сийдик] – сийдик тутилиши; бунда буйракда ҳосил бўлган сийдик ковукка тушмайди. Преренал анурия буйрак томирларининг ўсмалар билан қисилиши ёки кайрилиб кетиши, шунингдек, буйрак артерияларига тромб ёки эмбол тикилиб қолиши натижасида келиб чиқади. Кўп қон йўқотиш, юрак-томирлар тизимидаги камчилик ва шок, ич кетиши сабабли кўп суюқлик йўқотиш, бетўхтов қусиш, баданнинг шишиб кетиши, асцит ва ш. к. касалликларда қон айланишининг оғир даражада бузилиши натижасида пайдо бўладиган анурия ҳам прернал анурияга киради. Бундай ҳолатда буйраклар ҳам, сийдик йўллари ҳам зарарланмайди; артериал босимнинг пасайиши, буйраклардан кам қон ўтиши, қонда сувнинг камайиши ва бошқа(лар) эктраренал омиллар катта роль ўйнагани учун сийдик тўхташининг бу тури экстраренал анурия деб ҳам аталади. Ренал (чин) анурия буйрак тўқимасининг сидирға патологик жараёндан зарарланиши (гломерулонефрит, пиелонефрит, сулема, кантаридин, қўрғошин тузлари ва сулфанил-амидлардан заҳарланиш ва ҳ. к.) натижасида рўй беради. Постренал (буйрак орти) А. эса юқори сийдик йўлларида сийдик оқимини тўсувчи бирор иллат бўлиши оқибатида вужудга келади. Рефлектор А. кучли руҳий ҳаяжон, жароҳатланишдан кейин қаттиқ оғриқ сезиш натижасида пайдо бўлади. Икки сутка ва ундан ортиқ вақт ичида сийдик келмай қолиши уремията сабаб бўлади.

Загрузка...