Анус, анал тешик – тўгри ичакнинг охирги қисми – орқа чиқарув тешиги. Анус даставвал мустақил ривожланиб, кейин тўғри ичакнинг пастки қисмига очилади. Баъзан тўғри ичак билан анус ўртасида парда сакланса, Чақалоқда ич бўшалмайди. Бунда жарроҳлик йўли билан парда тешилади. Анус деворининг ички, шиллиқ қавати узунасига жойлашган бурмалардан иборат бўлиб, вена қон томири чигалларига бой. Ануснинг мушак қавати кўндаланг-тарғил мушаклардан иборат бўлиб, ихтиёрий қисқаради.
[addtoany]