Аорта [юн. aorta], шоҳтомир – одам ва ҳайвонлар организмидаги энг катта, узун ягона қон томири. Юракнинг чап қоринчасидан чиқиб организмнинг барча аъзолари ва тўқималарига тармоқланади. Аорта девори қалинрок бўлиб, асосан, эластик тўқимадан тузилгани учун чап коринчадан отилиб чиққан қон босимига чидамли ва кенгайиш хусусияти ривожланган. Аорта юқорига кўтарилувчи равоқ ва пастга тутувчи қисмлардан иборат. Пастга тутувчи қисм кўкрак ва қорин аорта сига бўлинади. Қорин аортаси IV бел умуртқаси рўпарасида ўнг ва чап умумий ёнбош артерияларга ажралади. Бу томирнинг бошланишидан охиригача бўлган қисмидан чиққан артерия томирлари бутун организм тўқималари ва аъзоларини қон билан таъминлайди.
[addtoany]