Апатия

Апатия [юн. apatheia – лоқайдлик, ҳафсаласизлик, қизиқишнинг йўқолиши] – 1) одамнинг теварак-атрофидаги воқеа ва ҳодисаларга лоқайд бўлиб қолиш ҳолати; 2) тиббиётда ташқи муҳитга қизиқмай бутунлай бепарво бўлиб қолиш билан ифодаланадиган касаллик ҳолати. Апатия, кўпинча, абулия ҳолати билан бирга кечиб, руҳий фаолиятнинг сусайиши кузатилади. А. Одамда айрим руҳий касалликлар ёки ўта тлиқиш белгиси бўлиши ҳам мумкин; 3) антик фалсафада стоицизм этикасининг асосий тушунчаларидан бири, калбнинг барча эҳтрослардан тўла озод бўлишини талаб этади.

[addtoany]