Апоневроз [юн. aponeurosis: аро… ва neuron – пай] – таркибида қалин эластик ва коллаген толалар бўлган бириктирувчи сербар тўқима; баъзи сербар мушаклар пайи. Қўл-оёқ кафти терисининг остида, бошнинг сочли қисмида, қорин деворида ва бошқа(лар) жойларда бўлади. Апоневроз сербар мушакларни суяклар ёки бошқа тўқималар билан боғлайди.
[addtoany]