Аппендикс [лот. appendix – ўсимта] – кўричакнинг пастки қисмида жойлашган чувалчангсимон ўсимта. У кўричакнинг эмбрионал ривожланишида ўсмай қолган қисмидан пайдо бўлган. Ўз. ўртача 5-7 см, баъзан 18-20 см гача, диаметри 3-7 мм бўлади. Ўсимта, одатда, осилган ҳолатда туради, узун бўлса, чаноқ бўшлиғигача боради. Баъзида кўричакнинг орқа томонида жойлашиб, ўнг буйракка тегиб туради. Аппендикснинг яллиғланиши аппендицит деб аталади.
[addtoany]