Апраксия [юн. apraxia – ҳаракат фаолиятсизлик!] – бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи ёки қадоқсимон тана ўтказув йўлларининг зарарланиши натижасида мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг бузилиши. Бунда бемор ҳар қандай, ҳатто энг оддий ҳаракатни ҳам (масалан, кийиниш, овқатланиш, юриш ва ҳ. к.) қай тарзда бажарилишини унутиб қўяди ва уларни бировнинг ёрдамисиз қила олмайди. Апраксия бош миянинг жароҳатланган қисмларига бевосита боғлиқ бўлиб, бир неча хили учрайди.
[addtoany]