Арбовируслар

Арбовируслар – қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, искабтопар, кана ва бошқа(лар)) орқали тарқладиган вируслар. Уларда РНК бўлади. Ҳозир 300 дан ортиқ тури маълум. Улар бўғимоёқлилар организмида яшаб, ҳашаротлар чаққанда ўтади. Арбовирусларнинг 100 дан ортиқ тури одамларда ҳар хил юқумли касалликлар (масалан, геморрагик иситма, сариқ иситма ва бошқа(лар))ни кўзғатади.

[addtoany]