Арибофлавиноз

Арибофлавиноз – овқат таркибида рибфлавин (В2 витамини) бўлмаслиги ёки етишмаслиги, шунингдек, организмда шу витамин ҳазми ёки ўзлаштирилиши бузилиши оқибатида юзага келадиган касаллик. Асосан, лаб шиллиқ пардаси ва юз териси зарарланади: оғиз бурчаклари қизариб, ёрилиб (бичилиб) яраланади; ангуляр стоматит, хейлит, глоссит, кейинчалик терида себореяли ёки буллёз дематитлар, конъюнктивит, гипохром анемия, нерв тизимида жиддий ўзгаришлар рўй беради. Орқа чиқарув йўли ва жинсий аъзолар соҳасида ёриқлар пайдо бўлади.

Загрузка...