Артериит

Артериит – артериялар деворининг яллиғланиши. Аллергенлар таъсирида юзага келадиган аллергик артериит, касаллик қўзғатувчисининг Томирлар деворига бевосита таъсири билан боғлиқ бўлмаган заҳарли аллергик кўринишдаги асептик артериит, юқумли касалликлар (ревматизм, скарлатина, грипп ва бошқа(лар)) оқибатида келиб чиқадиган юқумли артериит фарқ қилинади. Облитерацяловчи эндартериитда артериянинг ички девори, тугунли периартериитда эса деворининг ҳаммаси яллиғланиши мумкин.

Загрузка...