Артериялар

Артериялар [юн. arteria – ҳаво канали] – юрак ва aopman.au чиқиб, ўпка альвеолаларида кислородга бойиган қонни барча аъзо ва тўқималарга элтувчи қон Томирлар. Артерия қони одам вафотидан сўнг вена томирларига ўтиб кетади. Шу сабабли Гиппократ артерия томиларидан жон оқади деган. Одатда, юракдан чиққан барча Томирлар (қон таркибидан қатьи назар) артерия, юракка келадиган Томирлар вена томири бўлади. Юракдан чиқиб ўпкага борадиган томир (таркибида вена қони бор] – ўпка артерияси бундан мустасно. Артериялар девори уч қават (ички – эндотелий, ўрта – мушак, ташқи – пардадан иборат. Катта диаметрли артериялар деворида эластик тўқима кўп бўлади. Артериялар жуда кўп марта ўзаро қўшилиб артерия тўри ва анастамозлар ҳосил қилади. Улар артерия жароҳаланганда ўринбосар вазифасини бажаради.