Артрология

Артрология [юн. arthron – бўғим ва логия – фан] – бўғим ва унинг касалликларини ўрганадиган фан. Ички касалликларнинг бир бўлими.

Бўғимлар физиологияси, патологияси тўғрисидаги билимлар ривожланиши туфайли артрология алоҳида фан сифатида ички касалликлардан ажралиб чиқди. У бўғим касалликларининг келиб чиқиши, ривожланиши ва клиник кўринишини ўрганади ҳамда уларни даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.

[addtoany]