Артроз

Артроз [юн. arthron – бўғим] – бўғимнинг дистрофик сурункали касаллиги. Моддалар алмашинуви ва ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, бўғимларнинг шикастланиши, шамоллаш, интоксикация, инфекцион касалликлар оқибатида келиб чиқади. Тор пойабзал кийиш оёқ панжаси бўғимлари артроз ига сабаб бўлиши мумкин. Артрозда йирик (тизза, чанок-сон, болдир-товон, билак) ҳамда майда бўғимлар, хусусан, умуртқа поғонаси бўғимлари (спондлоартроз) зарарланади. Бўғимлар бироз шишади, босиб кўрилганда оғрийди; букиш ёки ёзиш чоғида кирсиллаган товуш эшитилади. Кўпинча, 40-60 яшар аёллар ўртасида учрайди. Қайси бўғим зарарланганлиги ва касаллик босқичига қараб даво қилинади.

Загрузка...