Асептика

Асептика [юн. а – инкор қўшимчаси ва septicos – йирингли] – микробсизлик ҳолатини таъминлайдиган усуллар; физик (куйдириш, нур, кайнатиш, музлатиш), кимёвий (антисептик моддалар билан таъсир этиш), механик биологик ва бошқа(лар) усуллар билан амалга оширилади. Асептика турли мураккаб жарроҳлик операцияларини ҳеч қандай асоратсиз ва хавф-хатарсиз бажаришга имкон беради. Асептикага куйидагилар киради: а) жарроҳлик асбоблари, боғлов материаллари ва бошқа(лар)ни стериллаш б) жарроҳ қўлини махсус усулларда ювиш ва тозалаш; в) операция ва бошқа(лар) текшириш ишларини бажариш вақтида кўрсатилган конун-коидаларга қатъий амал қилиш; г) даволаш муассасаларида махсус ташкилий ва санитария-гигиена чора-тадбирларни тўғри амалга ошириш. У антисептика усули билан бирга олиб борилади. Уй шароитида куйган ёки б. жароҳатларни боғлаш вақтида ҳам асептика қонун-коидаларига амал қилиш лозим. Асептика тиббиётнинг барча соҳаларида қўлланилади.

Загрузка...