Аспергиллар

Аспергиллар [Aspergillus] – аскомицетсмонлар синфининг моғор замбуруғлар турқуми. Конидиялар, яъни жинссиз йўл билан ҳосил бўладиган споралар ёрдамида кўпаяди. Спорлари турли хилда ва, одатда, майин тукчалар билан қопланган бўлади. Тупроқ, деворлар, асраб қўйилган емишлар ва бошқа(лар) нам жойларда яшайди. Баъзи турлари касаллик (аспергиллёз ва микоз) келтириб чиқаради. Айрим аспергиллардан лимон кислота, глюконат кислота ва пишлоқ и. ч. да ҳамда антибиотиклар олишда фойдаланилади.

Загрузка...