Ателектаз

Ателектаз [юн. ateles – етолмаган, нотлиқ ва ektasis – чўзилиш] – ўпка пуфакчалари (альвеолалари), сегментлар ва бошқа(лар)нинг ҳавосиланиши ёки деярли ҳаво қолмаслиги натижасида буришиши (пучкайиши). Ателектаз бронхлар тешигининг ҳар хил нарсалар (некроз натижасида кўчиб тушган эпителийлар ва ҳ. к.) билан тикилиб қолиши ёки бронхларнинг ташқи томондан сиқилиши оқибатида (плеврада транссудат ёки экссудат йиғилганда, ўсмаларда) рўй беради. Булардан ташқари, туғма ателектаз ҳам бўлади – нафас олмаслик натижасида чақалоқ ўлкасининг ёзилмай қолган қисми.

Давоси: касалликнинг асосий сабаби бартараф қилинади; бола туғилаётганда асфисмянинг олдини олиш чораси кўрилади; бронхга кириб қолган ёт жисмлар олиб ташланади; ўсма, бронхоаденит ва бошқа(лар) касалликлар даволанади.

[addtoany]