Атерома

Атерома [юн. athera – бўтқа] – юмшоқ, эластик, юзаси силлиқ терига ёпишган оғриқсиз тузилма, хавфсиз ўсма; ёғ бези чиқиш йўлининг бекилиб келишидан пайдо бўлади. Бошнинг сочли қисми, юз, ташқи жинсий аъзоларда кузатилади, кўпинча, якка ҳолда, баъзан кўп бўлади. Жарроҳлик йўли билан даволанади.