Knowledge Base

Ацетон

Ацетон [лот. acetum – сирка], диметикетон, СН3СОСН3 – органик бирикма, энг оддий кетон. Мол. м. 58,079. Учувчан ўзига хос ҳидли, рангсиз суюқлик, сувга яхши аралашади, тез ўт олиб кетади; зичлиги 792 кг/ м3, суюқланиш ҳарорати – 94°, кайнаш ҳ-рти – 56,2°. Кетонларга хос хоссаларни намоён қилади. Ацетон қиздирилганида (тахм. 700° да) кетон СН, = С = О ҳосил бўлади. Ишкорлар таъсирида галогенлар билан реакцияга киришиб, йодоформ, бромоформ, хлороформ ҳосил қилади. Фенол билан бир қаторда изопропилбензолни оксидлаб ва оксидланиш маҳсулоти – гидропроксидни парчалаб олинади. Ацетондан хилма-хил маҳсулотлар синтез қилиш мумкин. Ундан сульфаноль ҳам олинади. Ацетон саноатда нитрцеллюлоза ва антицеллюлозини эритувчи сифатида, синтетик каучиклар, бўёқ олишда ва бошқа(лар) мақсадларда ишлатилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan