Ацидоз

Ацидоз [юн. acidus – нордон] – организмда (қон ва суюқликларда) кислота-ишқор мувозанатининг бузилиши: бунда ишкорий катионлар билан кислота анионлари ўртасидаги нисбат ўзгариб, анионларнинг кўпайиб кетиши томонга силжиш рўй беради. Ацидознинг келиб чиқиш сабабига кўра, газли, газсиз, моддалар алмашинуви билан боғлик ва бошқа(лар) хиллари фарқ қилинади. Бунда организмда нормал шароитда меъёри билан пачаланадиган ва тезда чиқиб кетадиган кислотали моддалар ортиқча ҳосил бўлиб, қоида ва тўқималарда уларнинг концентрацияси кўпайиб кетади. Ацидоз унча баланд бўлмаса, организм тўқималаридаги реакция деярли ўзгармайди. Лекин ацидоз анча зўрайиб кетганда организм заҳарланиб, унда талайгина ўзгаришлар (айниқса, оғир кечадиган қандли диабет) рўй беради: беморнинг тобора тинкаси кўриб, боши оғрийди, кўнгли айниб, қайт қилади. Ҳадеб мудрайди, ҳушидан кетади. Ацидоз рўй берганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

[addtoany]