Аускультация

Аускультация [лот. auscultatio – эшитиш] – ички аъзоларда юзага келадиган товушларни эшитиб, улар фаолиятини ва ҳолатини текшириш усули. Масалан, юрак уришини эшитиб, унинг соғ ёки касаллигини аниқлаш. Аускультацияда баданнинг тегишли қисмига шифокор қулоқ тутади (бевосита аускультация) ёки махсус асбоблар (сттоскоп, фонендоскоп ёки стетофонендоскоп) қўйиб эшитиб кўради (билвосита аускультация). Бу усул тиббиёт амалиётида юрак, ўпка, қон томир касалликларини, шунингдек, қон босимини аниқлашда муҳим диагностик аҳамиятга эга.

Загрузка...