Аутоген машқ [юн. autogenes – ўзи бажарадиган], аутотренинг – ички аъзолар фаолияти, ҳаракат фаолияти бузилганда ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини бошқариш орқали шу ҳолатдан фориғ бўлишга олиб келадиган психотерапия (руҳий даволаш) усули. Аутоген машқ бирор техник мослама (хотира, диққат тренажёри ва бошқа(лар)) ёки кишининг ўз хоҳиш-иродаси билан амалга оширилиши мумкин. Бунда беморни оёқ-қўларини бўш қўйишга, ҳеч нарсани ўйламаслика, фақат соғайиб кетишга ишонтиришга ҳаракат қилинади. Бу усул бошқа руҳий даволаш усуллари билан бирга қўшиб олиб борилганда яхши наф беради. Асосан, неврозтрдя, айниқса, уйқу бузилганда қўлланилади. Қисқа муддатли дам олиш ва бошқа(лар) ҳолларда соғлом кишилар ҳам ундан фойдаланадилар.
[addtoany]