Аутоинтоксикация

Аутоинтоксикация [ауто…, лот in – ичга ва юн. toxicon – заҳар] – нормал ҳаёт фаолиятида, шунингдек, организмнинг ўзида ишлаб чиқариладиган заҳарли моддалар билан ўз-ўзини заҳарлаши. Аутоинтоксикацияга асосан моддалар алмашинуви жараёнида ёки тўқималар емирилшида вужудга келган заҳарли моддалар сабаб бўлади. Ичакда ҳосил бўлган заҳарли моддаларнинг қонга шимилиши оқибатида ичак аутоинтоксикацияси келиб чиқади.

[addtoany]