Аутоинвазия

Аутоинвазия [ауто… ва лот. invasio-ҳужум] — одам ёки ҳайвонлардаги гижжа касаллигининг ўзига қайта юқиши. Масалан, болаларнинг ҳожатдан кейин бармоқларини ювмасдан оғзига солиши натижасида гижжа тухумлари меъда-ичак йўлига кириб, яна ривожланади. Кўпинча, острицалар шу йўл билан юқади.

Загрузка...