Авитаминоз

Авитаминоз [юн. а – инкор қўшимчаси ва витаминлар] – организмда витаминлар етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган касаллик. Масалан, С витамин етишмаслиги лавша (цинга), B1 витамин, етишмаслиги бери-бери,

D витамини етишмаслиги рахит, РР витамини етишмаслиги пеллагра касаллигига олиб келади. Ҳомиладорликда, кўпинча, туққандан кейин рўй берадиган чиллашир касаллиги ҳам авитаминоз натижаси ҳисобланади. Битта витамин етишмаса, моноавитаминоз, кўп витамин етишмаса, полиавитаминоз келиб чиқади. Авитаминозни илк бор 1880 й. да рус шифокори Н. И. Лунин тажриба йўли билан ҳосил қилган.

Касалликнинг олдини олиш учун витаминга бой сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилиш, витаминли масаллиқларни яхши сақлаш, овқат пиширганда витаминларнинг парчаланиб кетишига йўл қўймаслик керак.

Давоси: витаминга бой таомлар ёки организмда қайси витамин етишмаса, ўша витамин дори воситалари буюрилади.

Загрузка...