Чарви

Чарви – ички (висцерал) қорин пардасидаги кенг ва узун бурама қават. Пардалар орасида ёғ тўқималари, лимфа тугунлари ва қон Томирлар жойлашган. Катта ва кичик чарви фарқ қилинади. Катта чарви қорин пардасининг иккита олдинги ва иккита орқа варағидан таркиб топган. Кичик чарви жигарни меъда ва 12 бармоқ ичак билан туташтриб туради. Чарви ичакларни олд томондан фартук каби беркитиб, ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилади ва қорин бўшлиғидаги ҳароратни сақлайди.

[addtoany]