Чайнаш

Чайнаш – огизда овқатни майдалаш, эзиш, уларни сўлак билан намлаш ва ютум ҳосил қилишдан иборат физиологик жараён. Одам ва кўпгина ҳайвонларда чайнаш найнов мушаклари қисқарганда, пастки жағ ҳаракатининг юқори жағ ҳаракатига нисбатан турлича ўзгариши натижасида амалга ошади. Чайнашда тил ва лунжлар ҳаракати ҳам аҳамиятга эга. Чайнаш аппаратининг шикастланиши, айниқса, тишларнинг бўлмаслиги ёки етишмаслиги овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалланишига олиб келади.

[addtoany]