Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги

Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги – чақалоқларда оғир кечадиган касаллик. Она ва ҳомила қон гуруҳларининг турли тизимлар, кўпинча, резус-фактор бўйича мос келмаслиги.

Қоида резус-факторнинг бор-йўқлигга қараб, у резус-мусбат ёки резус-манфий деб белгиланади. Болада касаллик она ёки ота қонининг резуси мос келмаслиги (онаси – резус-манфий, отаси – резус-мусбат)дан пайдо бўлади. Бунда ҳомилага резус-фактор резус-мусбат отадан ўтиши мумкин. Ҳомиланинг резус-фактори плацента орқали резус-манфий она қонига ўтади. Она организми ҳомила резус-факторига нисбатан антителолар ишлаб чиқаради, булар плацента орқали резус-мусбат ҳомила қонига қайта ўтиб, унинг эритроцитларини емиради (гемолиз рўй беради), камқонлик ва сариқ пигмент – билирбиннинг тўпланиши юзага келади. Касаллик аксари иккинчи, учинчи ва кейинги ҳомилдорликларда туғилган, шунингдек, абортдан кейинги ҳомиладорликда туғилган (чунки она организмида антителолар миқдори бир ҳомиладорликдан иккинчи ҳомиладорликкача ортиб боради) гўдакларда учрайди. Онага илгари резус-факторни ҳисобга олмай қон қуйилган бўлса, биринчи ҳомиладорликдан туғилган болада ҳам чақалоқларнинг гемолитик касаллиги пайдо бўлиши мумкин.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги она ва ҳомила қони қон гуруҳлари бўйича мос келмаганда ҳам кузатилади, бу, кўпинча, онанинг қон гуруҳи 1(0), боланики П(А) ёки Ш(В) бўлган ҳолларда рўй беради.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг 3 шакли фарқ қилинади: ҳомиладаги умумий туғма шиш, чақалоқлардаги сариқлик ҳамда улардаги туғма камқонлик.

Чақалоқлардаги сариқлик кўпроқ учрайди. Сариқлик туғруқнинг биринчи-иккинчи кунида пайдо бўлади ва бола ҳаётининг кейинги кунларида кўпая боради; баъзан гўдак териси сарғайиб туғилади, бу қонда эритроцитлар парчаланишидан ҳосил бўладиган бўёвчи модда – билирубиннинг пайдо бўлиши ва тез кўпайишига боғлиқ. Бунда биринчи ҳафтанинг охирларида боланинг аҳволи оғирлашиб, у шилқиллаб тушади, яхши эммайди, оёқ-қўллри тортишади.

Ҳомиланинг умумий туғма шиши ҳамда камқонликда бола ўлик туғилади ёки туғилган заҳоти нобуд бўлади.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг олдини олиш учун ҳомиладор аёлларнинг қони резус-факторга текширилади ва қон гуруҳи аниқланади. Қони резус-манфий аёллар ҳисобга олинади; уларнинг қони реус-антителоларга мунтазам текшириб турилди. Қони резус-манфий биринчи марта ҳомиладор бўлган аёлларга аборт қилдириш тавсия этилмайди.

Загрузка...