Давлат санитария-эпидемиология назорати

Давлат санитария-эпидемиология назорати (ЎзРда) – давлат санитариэпидемиология назоратини амалга оширадиган тиббий-профилактик муассаса. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 93-моддаси 21-бандига мувофиқ ташкил этиладиган Давлат назорати ташкилотлари туркумига киради. Республика Соғликни сақлаш вазирлиги давлат санитария-эпидемиология назорати департаментига бўйсунади. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида» ги қонунга (1992 й. 3 июль), асосан, Д. с. э. н. санитария қонунлари, қоида ва меъёрлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган. Ҳоз. республика, вилоят, туман ва шакар Д. с. э. н. марказлари фаолият кўрсатади. Республика Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси тизимида ҳам Д. с. э. н. мавжуд. Д. с. э. н. марказлари маъмурий ҳудудларда санитарияга оид ва эпидемияга қарши кураш тадбирларининг ўтказилишини таъминлайди, мулкчиликнинг шаклларидан қатьи назар давлат, қўшма, жамоа ва хусусий корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ҳамда якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан санитария-гигиена номаларига риоя қилиниши устидан Д. с. э. н. ни амалга оширади ва санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича тегишли таклифларни тайёрлайди.

Загрузка...