Дакриоаденит [юн. dakryon – ёш ва aden – без] – кўз ёши безининг яллиғланиши. Кўпинча, бир томонлама бўлади. Дакриоаденитнинг ўткир ва сурункали хиллари бор. Дакриоаденит инфекцион касалликлар {грипп, тепки, ангина, қизамиқ ва бошқа(лар) касалликлар) натижасида пайдо бўлиб, бунда юқори қовокнинг чакка соҳасида оғриқ, шиш, қизариш кузатилади. Баъзан шиш оқибатида без жуда катталашиб, кўз тирқиши торайиб, кўз соққасини бурун ва ички-паст томонга суриб қўяди. Беморнинг боши оғриб, тинкаси қурийди, ҳарорати кўтарилади, қулоқ олди лимфа безлари шишиб, ушлаганда оғрийди. Яллиғлниб шишган ёш бези камдан-кам ҳолларда ёрилиб, йиринг чиқади ёки ёш безининг абсцессга олиб келади. Сил, захм каби умумий касалликлар оқибатида келиб чиққан сурункали дакриоаденит кам учрайди. У аста-секин бошланади, кўз соққаси олдинга ёки пастга, ичкарига силжийди. Дакриоаденитга сабаб бўлган асосий касалликка даво қилинса, яллиғланиш йўқолиб кетади. Беморни фақат шифокор даволайди. Маҳаллий (қуруқ иссиқ, УВЧ) ва умумий даво: антибиотик ва сульфаниламид препаратлар тавсия этилади. Ёш безининг йиринглаши рўй берса, жарроҳлик усули қўлланилади.
[addtoany]