Эффекторлар

Эффекторлар [лот. effector – яратувчи, ижод қилувчи] – 1) физиологияда фаолияти рефлекс билан боғлик бўлган ижрочи аъзо; организмнинг қўзғатувчига нисбатан жавоб реациясини таъминлайди. Эта мушаклар, безлар, буйрак ва бошқа(лар) аъзолар киради. Одатда, рефлекс полиэффектор хусусиятга эга бўлиб, унинг амалга оширилишида бирданига бир неча хил эффекторлар қатнашади. Бу ҳол рсфлекснинг тавсифи ва унинг биологик моҳияти билан боғлик (масалан, жисмоний меҳнат қилинганида – мушаклар, юрак, қон томирлари, ички секреция безлари ва бошқа(лар) аъзолар фаоллашади). Эффекторлар ишини рефлекнинг нерв марказлари бошқаради. Онтогенез ва филогенезда марказий бошқарилиш механизми ҳам такомиллашиб боради; 2) биокимёда – моддалар алмашинувининг ферментларга таъсир кўрсатадиган ва улар фаолиятини кучайтирадиган ёки камайтирадиган маҳсулотлари; 3) генетикада – репрессор билан бирикиб, унинг операторга таъсирини бошқарадиган қуйи молекулали моддалар. Агар эффекторлар репресорга бирикканида репрессорнинг операторга таъсири тўхтаб, оператор транскрипцияси давом этадиган бўлса, уни индуктор деб аталади. Агар эффекторлар фаол бўлмаган репрессорга бирикиб, уни операторга таъсир кўрсатадиган ва оператор транскрипциясини тўхтадиган фаол шаклга ўтказса, унга корепрессор дейилади.

Загрузка...